Ўз орзу-мақсадларимизга ин шаа Аллоҳ эришамиз! – Мирзиёев

Жамият 5997
image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Унда Президент Ўзбекистон халқида қўйилган марраларга эришиш учун табиий ресурслар, куч ва имконият, салоҳият ҳам етарли эканини таъкидлади.

”Шуни таъкидлаш керакки, ўз олдимизга қўйган марраларга эришиш учун бизда табиий ресурслар ҳам, куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етарли. Ортимизда тоғдек таянч ва суянч бўлиб турган кўп миллатли, олижаноб халқимиз, ҳаёт йўлида тўғри йўл кўрсатадиган мўтабар нупонийларимиз, меҳнаткаш, оқила опа-сингилларимиз, илғор ва замонавий фикрлайдиган, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшларимиз бор. Энг муҳими жамиятимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда. Биз барчамиз янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик, деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, масъулият ва жавобгарликни ҳис этган ҳолда, фидокорона меҳнат қилиб, ўз орзу-мақсадларимизга ин шаа Аллоҳ эришамиз!” дейди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси якунланди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 3.1
t
×