АОКА ислоҳ қилинади – Президент ОАВга босим қилишда айбланган агентликни танқид қилди

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилишини айтди.

“Мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришнинг дастлабки даврида оммавий ахборот воситаларини кенг қўллаб-қувватлаш, уларни ҳимоя қилиш, давлат идораларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган эди.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, уларни янада ривожлантириш, мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентлик фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим, деб ҳисоблайман”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент келгуси йилда ҳам сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар янада кучайтирилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АОКА Мурожаатнома

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг