Ўзбекистон фуқаролигини бериш бўйича янги тартиб ўрнатилади
Жамият
−
29 Декабрь 2020 7648 1 дақиқа
Ўзбекистонга 2005 йилгача келиб, доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.
“Бу ўзгариш билан, юртимизда яшаб келаётган яна 20 минг киши, Ўзбекистон фуқароси бўлиш имкониятига эга бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, бундан буён Ўзбекистонда 15 йил давомида муқим яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри фуқаролик бериш тартиби жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг парламентга йўллаган аввалги мурожаати натижасида 50 минг киши Ўзбекистон фуқаролигини олиш имкониятини қўлга киритганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь