Ўз хонасида қизни зўрлаган собиқ полиция бошлиғи 11 йилга “кесилди”
Олам
−
01 Май
15729Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳар ички ишлар бўлими собиқ бошлиғи Марат Қўштибоев зўрлашда айбланиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу жиноят иши “Мансабдор шахс томонидан хизмат вазифасини бажараётганда содир этилган зўрлаш” моддаси бўйича кўриб чиқилган.
Мазкур модданинг санкциялари 9 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.
“Айблов хулосасига кўра, судланувчи 2023 йил 12 ноябрь куни Толдиқўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган ҳолда ўз хизмат вазифасини бажараётиб, ички ишлар бўлими биносида, яъни ўз иш хонасида 27 ёшли қизни зўрлаган”, дейилади суд хабарида.
Суд қарори билан Марат Қўштибоев айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Бундан ташқари, у "полиция полковниги" унвонидан маҳрум қилинди. Қайд этилишича, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.
LiveБарчаси