Уйининг кадастри йўқлар ўқисин: Президент енгиллик берди 

Жамият

image

Ўзбекистонда 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 18 июль куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида бу хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшриқ берди. 

Қайд этилишича, ушбу аҳолидан томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Президент Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлашни топширди. Ишчи гуруҳлар:

•  1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

•  уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент кадастр

Баҳолаганлар

5083

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг