Уйида 34 минг долларлик психотроп сақлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
20 Февраль 1458 1 дақиқа
Қирғизистондан Фарғонага ўтказилган 24 минг дона психотроп моддаларни уйида сақлаб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс Қирғизистондан Фарғонага ўтказилган мазкур кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пойтахтда қайта сотиш мақсадида 34 минг АҚШ доллари эвазига сотиб олган.
ДХХ ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахт ҳудудида ўтказилган тадбирда ушбу шахснинг Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Унинг уйи ва автомашинасидан 14 дона “Перге”, 35 дона “Лирика”, 7 947 дона "Регапен", 16 227 дона “Прегабалин” бўлган жами 24 223 дона умумий қиймати 34 минг АҚШ доллари бўлган дори психотроп моддалари топилган.
Қайд этилишича, ушбу шахс бу дориларни Тошкент шаҳрида сотишни режа қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, унинг Фарғона вилоятидаги жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш ва қўлга олиш бўйича зарур чора-тадбирлар бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дориларни сотган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси