Таркибида психотроп моддаси бор қаҳва сотган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дориларни сотган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаролардан бири ўз ихтиёри билан божхона органларига мурожаат қилиб, 2 турдаги салкам 13,5 минг дона оздирувчи биологик фаол қўшимчаларни берган. Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, мазкур биологик фаол қўшимчалар таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур товарларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш мақсадида Учтепа туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган ҳамда ушбу биологик фаол қўшимчаларни сотган шахс ҳам аниқланган.

Ушбу шахсга тегишли дўконлар ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати ярим млрд сўмлик 12 турдаги жами 29 минг донага яқин турли биологик фаол қўшимчалар ва спорт озуқалари сақланаётгани фош бўлган.

Улар орасидаги яна битта турдаги 96 та ўрам ва 2880 донадан иборат қаҳва таркибида ҳам “сибутрамин” моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ширинлик орасига яширилган қорадорини хориждан олиб ўтмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент психотроп сибутрамин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг