УЕФА собиқ президенти Мишель Платини ҳибсга олинди
Спорт
−
18 Июнь 2019
5213УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини Францияда ҳибсга олинди. У ЖЧ-2022 мезбонини танлаш вақтида коррупцияга қўл урилгани бўйича очилган жиноий иш доирасида қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, Платини бугун, 18 июнь куни ҳибсга олинган. Тергов доирасида Николя Саркози Президентлиги даврида Франция ҳукумати таркибига кирган сиёсатчи Клод Геан ҳам сўроқ қилинган.
Қатар ЖЧ-2022 ни ўтказиш ҳуқуқини ФИФАнинг 2010 йил декабрдаги йиғилиши якуни бўйича қўлга киритганди. Шундан бир неча ой ўтиб инглиз нашрларида танлов қилинаётганда коррупцияга қўл урилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
ФИФА коррупция факти бўйича мустақил комиссияга текширув ўтказишни топширганди. 2014 йилда коррупцион келишув ҳолати аниқланмагани эълон қилинганди.
LiveБарчаси