Ўт балоси: Туркияда яна ўрмон ёняпти

Олам 2881
image
-

Туркияда ўрмон ёнғинлари яна авж олмоқда. Бу сафар ёнғин номаълум сабабларга кўра, тунда Муғла вилоятидаги Даламан туманида бошланди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, шамол таъсирида тез тарқалиб кетган ёнғинни ўчиришга 5 та биринчи ёрдам воситалари, 53 та сув омбори, 17 та сув ташувчи танкер, 10 та бульдозер ҳамда ўт ўчирувчилар жалб этилган. 

Шунингдек, ҳаво очилиши билан 3 та самолёт, 16 та вертолёт ёнғинни ўчириш ишларига қўшилган.

Маълум қилинишича, ўт ўчирувчилар ҳали ҳам ёнғинни ўчириш учун ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланганди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалиб, уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик маркази — Aнталия бўлди. Бир неча кун давом этган ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 864 нафардан ортиқ киши жароҳатланди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×