Усома бин Ладеннинг ўғли Франциядан депортация қилинди
Олам
−
09 Октябрь
12896Франция ҳукумати халқаро террористик ташкилот “Ал-Қоида”нинг собиқ раҳбари Усома бин Ладеннинг ўғли Омарга мамлакат ҳудудига киришни расман тақиқлади. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазири Брюно Ретайо Х'даги саҳифасида хабар берди.
Вазирга кўра, Омар бин Ладен шу вақтгача бир неча йил давомида Британия фуқароси бўлган турмуш ўртоғи билан бирга Франциянинг шимолий Орне департаментида яшаган. Аммо, Франция ҳукумати ўтган йили ижтимоий тармоқларида терроризмни тарғиб қилувчи изоҳларни жойлагани сабабли уни республикадан чиқиб кетишга мажбур қилиш ҳақидаги қарорни талаб қилган. Суд бу талабни қонуний деб топганидан сўнг, ҳукумат Омарнинг Франциядан чиқиб кетишини таъминлаган.
“Маъмурий тарзда Омар бин Ладенга Францияга киришни тақиқловчи қарор орқали у ҳеч қандай сабаб билан мамлакатга қайта олмайди”, дейди Ретайо.
Маълумот учун, Усома бин Ладен – халқаро террористик ташкилот “Ал-Қоида” асосчиси ва собиқ раҳбари бўлиб, 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркдаги эгизак миноралар портлатилган йирик теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. АҚШ ҳукумати расмий версиясига кўра, бин Ладен 2011 йилнинг 2 май куни Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Абботтобод шаҳридаги виллада махсус операция давомида йўқ қилинган. “Ал-Қоида” ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.
LiveБарчаси