Усмоновнинг компанияси “Kapitalbank” акцияларини сотиб олди

Жамият 9452
image
-

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли “USM Holding” компаниясининг шўъба корхонаси бўлган “Телекоминвест” “Kapitalbank”нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Алишер Усмоновга тегишли “Телекоминвест”  “Kapitalbank”нинг 65 миллион 973 минг 307 дона акциясини сотиб олган. Акцияларнинг умумий қиймати 215,3 миллиард сўмни ташкил этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви, тадбиркор Ойбек Турсунов “Kapitalbank” акциядорлик тижорат банкининг 34,10 фоиз акциясини сотиб олди. Натижада унинг ушбу банкдаги улуши 50 фоизга етди.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни тузилган битимга кўра, Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 112 490 703 донани ташкил қилган. Бу умумий акцияларнинг 34,1 фоизи дегани. Аввал сотиб олинганларини ҳам қўшганда Турсунов қўлида 164 927 890 дона акция жамланди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 627
Рейтинг: 3
Теглар
t
×