Ойбек Турсунов “Kapitalbank”нинг 50 фоиз акциясини қўлга киритди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви, тадбиркор Ойбек Турсунов “Kapitalbank” акциядорлик тижорат банкининг 34,10 фоиз акциясини сотиб олди. Натижада унинг ушбу банкдаги улуши 50 фоизга етди. Бу ҳақда Республика фонд биржасининг расмий сайтида келтирилган.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни тузилган битимга кўра, Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 112 490 703 донани ташкил қилган. Бу умумий акцияларнинг 34,1 фоизи дегани. Аввал сотиб олинганларини ҳам қўшганда Турсунов қўлида 164 927 890 дона акция жамланди.

Маълумот учун, 2019 йилда Ойбек Турсуновга қарашли “Promadik Invest” компанияси “Kapitalbank” акциядорлик тижорат банкининг 40,13 млн (36 фоиз) акцияларини сотиб олган. Кейинроқ Турсуновнинг банкдаги улуши 52,43 млн акцияга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1074

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг