Усмонова можароси, мажруҳ мафкура, Россиядаги мигрантлар ва маданият соҳасидаги муаммолар ҳақида Назарбеков билан суҳбат
Интервью
−
28 Май 2020
80675Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ва “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ушбу ҳужжатлар мамлакат маданият ва санъат соҳаси вакиллари орасида оламшумул янгилик сифатида қабул қилинмоқда. Фармон ва қарор кўплаб янгиликларни, ўзгариш ва ислоҳотлар, имтиёзларни ўз ичига қамраб олган. У билан Маданият соҳаси вакилларининг мақоми оширилмоқда. Меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимига ўтилмоқда.
QALAMPIR.UZ Президент имзолаган икки ҳужжат ва кутилаётган ўзгариш, мамлакат маданият ва санъат соҳасидаги бугунги муаммолар ва уларнинг ечими, санъаткорлар маданияти хусусида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан суҳбат қурди.
Суҳбатда қуйидаги мавзуларда сўз борди:
- Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистонда мафкура яратилмагани ва ҳамон совет мафкурасини қўллаб-қувватловчилар борлиги;
- Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларига қаратилган ҳақоратли чиқишини ким тинчитди, ишни босди-босди қилишда Назарбековнинг қўли бор-йўқлиги;
- Ёшларнинг асосий қатлами мактабни битириб, Россияга бориб ишлашни орзу ва мақсадига айлантириб олгани;
- Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи таъминланмагани учун санъаткорлар тўйга боғланиб қолгани;
- Хонандаларнинг лицензиясини олиб қўйиш билан боғлиқ куракда турмайдиган ҳолатлар;
Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси