Усмонхон Алимовга таъзия мактублари келмоқда

Жамият

image

Аввалроқ, жорий йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Усмонхон Алимовга укаси Исломхон Алимов вафоти муносабати билан хорижий давлатлар муфтийлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.  Хусусан, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши раиси Муфтий Равил Ғайнуддин, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода таъзия мактубларини йўллаганлар. 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таъзия мактубида шундай дейилади:

Азиз Қардошим Усмонхон ҳазратлари!

Укангиз Исломхон Алимовнинг вафоти хабари қардош Озарбайжон мусулмонлари томонидан чуқур қайғу билан қаршиланди. Шахсан ўз номимдан ва Кавказ мусулмонлари идорасининг барча ходимлари номидан марҳумнинг хотираси қаршисида эҳтиром-ла раҳмат тилаймиз. Сизнинг оилангизга ва бутун қардош Ўзбекистон мусулмонларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ раҳматига олсин, жойи Наъим жаннатларида бўлсин!

Маълумот ўрнида, Усмонхон Алимов Бутун дунё Ислом уюшмаси таъсис ҳайъати ҳамда Бутун дунё уламолари кенгаши аъзоси ҳисобланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Усмонхон Алимов

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг