Усмонхон Алимов оиласида оғир жудолик

Жамият 44485
image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов оиласи оғир жудоликка учради. Усмонхон Алимовнинг укаси Бадриддинхон Темирхон ўғли Алимов вафот этди. 

Марҳумнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Усмонхон Алимовнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 11 июль куни Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов ҳам вафот этган эди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига, хусусан Усмонхон Алимовга таъзия билдирамиз.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1571
Рейтинг: 3
t
×