Усмонхон Алимов оиласида оғир жудолик

Жамият 20721
image

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимовнинг оиласи оғир жудоликка учради. Бугун, 12 декабрь куни Усмонхон Алимовнинг укаси Султонхон Алимов вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита сайтида хабар берилди. 

“Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укаси Султонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда. 

Марҳум Султонхон Алимов эртага 13 декабрь куни ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғидаги қабристонга дафн этилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов вафот этган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 803
Рейтинг: 3
t
×