Усмонхон Алимов “Ислом Обод” жоме масжиди пойдеворига тамал тошини қўйди
Жамият
−
11 Март 2020
5799Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ислом Обод” жоме масжиди қайтадан барпо этилмоқда. Шу муносабат билан бугун, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, Нуриддин домла Холиқназаров ва бир гуруҳ уламолар иштирокида “Ислом Обод” жоме масжиди пойдеворига тамал тоши қўйилди.
“Ислом Обод” жоме масжидида 4та 63 метр баландликдаги минора қад ростламоқда. Ўзбекистоннинг ҳеч бир масжидида бундай баландликдаги минора йўқлиги ва биринчи маротаба 4та минора қад ростлаётгани мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов:
“Барча соҳалар қатори, диний соҳамизда ҳам жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Мана шулардан биттаси “Ислом Обод” жоме масжидининг қурилиши бошлангани сабаб, аҳли-илмлар, имом домлаларимиз ва маҳалла фаоллари йиғилиб, ушбу масжиднинг пойдеворига тамал тошини қўйишга мушарраф бўлдик.
“Ислом Обод” масжидини намозхонларга қулайлик яратиш учун, кенг тарзда барпо этяпмиз. Ушбу масжид, ўз бағрига 8 000 нафар одамни сиғдира олади. Масжиднинг ертўласида ҳам, бемалол намоз ўқишлари мумкин. Таҳоратхона ҳам мана шу жамоатга мослашган ҳолда қурилмоқда. Яъни 150 кишига мўлжалланган таҳоратхонани қуришни режалаштириб қўйганмиз.
Мен, биринчи маротаба масжид пойдеворига тамал тошини қўймаяпман. Нечта масжидга тамал тошини қўйганимни ҳисобини билмайман. Жуда ҳам кўплаб масжидларнинг пойдеворига тамал тошини қўйганман. Шунинг учун ҳам, уларнинг ҳисобини ололмайман. Бу Аллоҳнинг улкан шарафи. Бугун, 10та ёки 20та масжидга тамал тошини қўйдик, деб айта олмайман”, дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15