Усик Жошуани кутмоқда. Кейинги рақиб “Лўлилар қироли” бўлади
Спорт
−
02 Ноябрь 2021
4333Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBО чемпионлик камарлари соҳиби Александр Усик (19-0) WBC чемпиони Тайсон Фьюрига (32-0) қарши ўтадиган мутлақ чемпионлик жанги ҳақида гапирди.
Украиналик боксчининг сўзларига кўра, у бор эътиборини Энтони Жошуага билан реванш жангига қаратган ва шундан сўнг, “Лўлилар қироли” билан ҳисоб-китоб қилмоқчи.
“Мақсадимга содиқман. Қачонки қасос олиш вақти келганида, жамоам билан стратегия тузамиз ва машғулотлар дастурини тайёрлаймиз. Юз фоиз тайёр бўлган куним рингга кўтариламан. Ҳозир фақатгина Энтони Жошуа билан реванш жангини кутяпман. Аммо Фьюри мен жанг қилишни хоҳлайдиган яна бир британиялик жангчи. Мен жанг натижаси ҳақида тахмин қилишни ёқтирмайман. Бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, WBC камари учун Тайсонга қарши рингга чиқаман. Бу яна бир ажойиб жанг сифатида тарихда қолади”, дейди Усик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Александр Усик британиялик Энтони Жошуани мағлуб этди ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритди. Жанг 12 раунд давом этди ва якунда ҳакамлар 116:112, 117:112, 115:113 ҳисобида украиналик боксчининг ғалабасини қайд этишган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь