Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жангининг санаси эълон қилинди

Спорт

image

Оғир вазн тоифасидаги боксчилар Александр Усик (22-0, 14 КО) ва Тайсон Фьюри (34-1-1, 24 КО) ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь кунига режалаштирилган. Бу ҳақда Саудия Арабистонидаги Кўнгилочар ишлар бош бошқармаси раиси Турки ал-Шайх маълум қилди.

Жангчиларнинг биринчи тўқнашуви 19 май куни бўлиб ўтди ва Усикнинг ғалабаси билан якунланди (114-113, 113-114, 115-112).

Маълумот учун, Александр Усик 37 ёшда. Украиналик спортчи 2012 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби, 2013 йилда профессионал боксда дебют қилган ва фаолиятининг дастлабки беш йилини биринчи оғир вазн тоифасида (90,7 кг гача) ўтказган ва мутлақ жаҳон чемпиони бўлган. 

Тайсон Фьюри эса 35 ёшда. Британиялик чарм қўлқоп устаси 2008 йилда профессионал боксда дебют қилган ва 2015 йилнинг ноябрида украиналик машҳур боксчи Владимир Кличкони шов-шувли тарзда жаҳон чемпионлигидан маҳрум қилган ва шу билан Тайсон 2,5 йиллик танаффусга чиқди. У 2018 йилнинг июнь ойида рингга қайтди ва 2020 йилнинг февралида америкалик Деонтей Уайлдерни мағлуб этиб, икки карра жаҳон чемпиони бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Тайсон Фьюри Александр Усик Турки ал-Шайх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made