Усик Иноуэни ортда қолдирди

Спорт

image

Оғир вазн тоифасида янги мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик вазн тоифасидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “The Ring” хабар берди.

Манбага кўра, рейтингдаги ўзгариш Усикнинг британиялик Тайсон Фьюри билан жангдаги ғалабасидан кейин содир бўлган. Ғалаба орқали Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Усиккача рейтинг етакчиси япониялик Наоя Иноуэ эди. Энди у 2-ўринга тушиб қолди. Бу борада кучли учликка АҚШ вакили Теренс Кроуфорд якун ясаб берган. 

Маълумот учун, Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг 19 майга ўтар кечаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтди. Жанг 12 раунд давом этди ва украиналикнинг ғалабаси билан якунланди. Баҳснинг 9-раундида Александр Тайсонни нокдаунга учратди, аммо британиялик боксчи жангни давом эттирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайсон Фьюри Александр Усик Наоя Иноуэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг