Урушга қарамай Исроил стартаплари 3,1 млрд доллар йиғди
Олам
−
01 Апрель
7447Исроилнинг юқори технологияли стартаплари ҲАМАСга қарши урушга қарамай, маблағ йиғишда давом этмоқда. Бу ҳақда Startup Nation Central (СНC) ташкилоти ҳисоботида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 7 октябрда уруш бошланганидан бери 220 та хусусий инвестиция лойиҳалари учун 3,1 миллиард доллар жалб қилинган бўлиб, ушбу маблағнинг учдан бир қисми хавфсизлик технологиялари компанияларига тегишлидир.
Next Insurance компаниясининг стартапи энг катта суммани – иккита хорижий венчур фондидан жами 265 миллион АҚШ долларини қўлга киритган.
2023 йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида 330 хусусий инвестиция лойиҳаларининг ўзи 4,3 миллиард долларга баҳоланган.
SNC (Стас Намин маркази)нинг таъкидлашича, Исроилнинг технология сектори ишчи кучи 15 фоизга камайишига қарамай, кучли бўлиб қолмоқда.
Уруш бошланганидан бери Исроилда компаниялар ёки уларнинг асосий активларини бирлаштириш ҳамда сотиб олиш қиймати 3,7 млрд долларга етди. Худди шундай иккита битимнинг умумий баҳоси 1 млрд долларни ташкил этган.
Улар орасида Palo Alto Networks томонидан 2023 йилнинг ноябрида 625 миллион долларга сотиб олинган Talon Cyber Security ҳам бор эди. Palo Alto бир ой олдин ҳам Dig Security компаниясини 350 миллион долларга сотиб олганди.
Исроил банки маълумотларига кўра, юқори технологиялар савдоси мамлакат иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, иш билан таъминланганликнинг 16 фоизини, экспортнинг ярмидан кўпини, даромад солиғининг учдан бир қисмини ва ишлаб чиқариладиган умумий маҳсулотнинг деярли бешдан бир қисмини ташкил қилади.
LiveБарчаси