Урушдан қочган ўзбекистонликлар ЙТҲга учради. Қурбон бор
3-саҳифа
−
31 Март 2023
27029Туркиянинг Сивас вилояти Зара туманида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган микроавтобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учради, оқибатда автомобиль салонида бўлган 9 ўзбекистонликдан 8 нафари жароҳат олди, бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 мартига ўтар кечаси соат 00:30 атрофида Сивас-Эрзинжон трассасининг Зара тумани яқинида содир бўлган. Ўзбекистонликларни олиб кетаётган 44 яшар Ф.А. бошқарувидаги 01 KY 206 давлат рақам белгили микроавтобус қор ёғиши оқибатида сирпанчиқ йўлда бошқарувдан чиқиб кетган.
Олинган маълумотларга кўра, Украина-Россия уруши туфайли қайта жойлаштириш миграцияси доирасида Украинадан Туркияга олиб келинган ва Эрзинжоннинг Узумли туманига жойлаштирилган Ўзбекистондан 9 кишилик гуруҳ паспорт олиш учун Украинанинг Анқара элчихонасига борган. Улар паспортларни олиб, Узумлига қайтаётганда ҳалокатга учраган.
Украинадан Туркияга келиб, Узумли шаҳарчасида қўним топган Ўзбекистон фуқароси, 37 ёшли Жамила Ислом йўл-транспорт ҳодисасида ҳаётдан кўз юмди. Микроавтобусда ҳайдовчи билан бирга бўлган ўзбекистонлик 8 киши жабрланди.
Шифохонага етказилган 8 кишидан 4 нафарининг ҳаёти хавф остида экани маълум бўлди. Воқеа оқибатида ҳаётини йўқотган Жамила Исломнинг жасади Эрзинжоннинг Узумли туманига келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Истанбулда истиқомат қилиб келаётган 40 яшар умида Тўлаганова мудҳиш жиноят қурбони бўлган эди. У турмуш ўртоғи – турк миллатига мансуб 61 ёшли Риза Белер томонидан тош билан ўлдирилган. Қотил аёлнинг жасадини бўлакларга бўлиб, уни музлатгичда сақлаган.
LiveБарчаси