18+ Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўта даҳшатли тарзда ўлдирилди
3-саҳифа
−
24 Март 2023
47404Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган Истанбул шаҳрида яна бир ўзбекистонлик аёлга нисбатан навбатдаги даҳшатли жиноят содир этилди. Аёл қотиллик қурбони бўлгани етмагандек, унинг жонсиз танаси бўлакларга бўлиниб, музлатгичда сақланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Маълум қилинишича, Истанбулнинг Боғчалиуйлар туманида яшаган ўзбекистонлик 40 яшар Умида Тўлаганова ўзи билан бирга яшаган 61 ёшли Риза Белер томонидан тош билан ўлдирилган. Эркак Тўлаганованинг жасадини бўлакларга бўлиб, музлатгичга жойлаган.
Хабарларда айтилишича, воқеа кеча, 23 март куни эрталаб соат 05:30 да 4 қаватли турар-жой биносининг 3-қаватидаги хонадонда содир бўлган.
Риза Белер узоқ вақт бирга яшаган Умида Тўлагановага банкдан 17 минг турк лираси (тақрибан 891 АҚШ доллари) кредит олганини айтган. Иккови ўртасида кредит қарзи ва олдинги қарзлар юзасидан келишмовчилик чиққан. Жанжалдан сўнг Риза Белер Тўлагановани тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб ташлаган. Белер Умиданинг кесилган бўлакларини ахлат қопларига солиб, музлатгичга қўйган.
Эр-хотиннинг уйидан жанжал овозларини эшитган қўшнилар полицияга хабар берган. Чақириқ бўйича уйга келган полиция гуруҳлари ўлдирилган аёлнинг жасадини музлатгичдан топиб, гумондор Риза Белерни қўлга олган.
Ҳолат бўйича бошланган тергов-суриштирув доирасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Унга кўра, марҳума Тўлаганова гумонланувчи Риза Белер билан анча вақтдан бери келишолмай юрган. Шу сабаб Белер аёлни ўлдиришни режалаштирган.
Маълум бўлишича, Тўлагановани тош билан ўлдиришни режалаштирган Белер, олдиндан уйига тош яшириб қўйган. У қўлга тушмаслик учун аёлнинг жасадини бўлакларга бўлиб, уни қопларга солган, вақти-вақти билан уларни ташқарига улоқтиришни режа қилган. Гумонланувчи полиция бўлимида ушбу жиноятни содир этганини тан олган.
LiveБарчаси