Урушда қанча америкалик аскар яралангани айтилди

Олам

image

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши давомида 399 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси жароҳат олди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) вакили маълум қилди.

Ярадорлардан уч нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, 354 нафар аскар эса аллақачон хизматга қайтган. Бир ҳафта олдин ярадорлар сони 370 нафардан ортиқ экани хабар қилинган. Ўша вақтга келиб 330 киши хизматга қайтган, беш нафари эса оғир ярадорлар рўйхатида эди.

Жабрланганларнинг аксарияти қуруқликдаги қўшинлар жангчиларидир. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 13 кишини ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳ эълон қилинган эди. Кейинроқ, 15 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп сулҳни узайтириш ҳақида ўйламаяётганини ва бунга зарурат кўрмаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

уруш CENTCOM

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг