Ўртаер денгизида бортида одамлар бўлган кема ағдарилиб кетди
Олам
−
17:19
1558Ўртаер денгизи Тунис қирғоқлари яқинида бортида 130 киши бўлган кема ағдарилиб кетди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.
Қайд этилишича, Туниснинг Чебба шаҳри жанубида бортида 130 киши бўлган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши чўкиб кетган.
“Кемадагиларнинг икки нафари ҳам ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
“Al Jazeera”га кўра, Тунис ва қўшни Ливия муҳожирлар ва қочқинлар, шу жумладан Африканинг бошқа давлатларидан Ўртаер денгизи орқали Европага жўнаб кетишнинг асосий нуқтасига айланган. Шундай қилиб, мигрантлар учун биринчи порт кўпинча Италиянинг Лампедуза ороли бўлиб, у Тунисдан атиги 150 км узоқликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Африка Республикаси пойтахти Бангуи яқинидан оқиб ўтувчи дарёда кема тўнтарилиши оқибатида 60 га яқин одам ҳалок бўлганди. Қайд этилишича, дафн маросимида иштирок этиш учун Бангуидан йўлга чиққан йўловчилар кемаси ноқулай шароит туфайли ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг бортида бўлган 58 киши ҳалок бўлган. Гувоҳлар ва ижтимоий тармоқлардаги видеоларга кўра, Мпоко дарёсида ағдарилган кема ичида 300 дан ортиқ одам бўлган. Ҳалокат содир бўлгач, 40 дақиқа ичида қутқарувчилар келган ва кўпчилик омон қолган.
LiveБарчаси