Ургутда танишини мих билан ўлдирган йигит узоқ муддатга қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳамқишлоғини мих билан ўлдирган шахс 18 йилга қамалди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастури хабар берди.

Қайд этилишича, Ургут тумани марказида 25 ёшли йигит 50 ёшли ҳамқишлоғини мих билан ўлдирган. Воқеа содир бўлган вақтда уларнинг иккиси ҳам маст ҳолатда бўлган. 

Маълум қилинишича, жабрланувчи жиноятчидан кўчада спиртли ичимлик олиб беришини сўраган ва ҳақорат қилган. Шундан сўнг, жиноятчи жаҳл билан унга ташланган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасига нисбатан 2-қисми “л, ж” бандлари билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг