Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги мактаб директори гиёҳвандлик моддаларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келгани учун 10 йилга қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Маълум қилинишича, Ф.Х. исмли шахс туманда жойлашган мактабларнинг бирида директор сифатида фаолият олиб борган. У муқаддам ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан айбли деб топилиб, 2 йил 2 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган.

Суд ҳужжатига кўра, Ф.Х. 2024 йил август ойининг бошларида Ургут тумани “Муродқишлоқ” маҳалласида яшовчи маҳалладоши Ш.А. билан кўп миқдордаги опий гиёҳвандлик воситасини Самарқанд вилояти ҳудудида сотиб ўтказиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктиради. Ш.А. терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсдан 1 кг опий гиёҳвандлик моддаси пулини сотганидан сўнг бериш шарти билан олган. Тузилган режага мувофиқ мактаб директори ва шериги 2024 йил 27 ноябрь ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан гиёҳванд моддани 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда ушланган.

Собиқ директор суд мажлисида қўйилган айбга қисман иқрорлик билдирган. Унинг шериги ҳам ўз айбига қисман иқрорлик билдирган ва бўлган ҳодисаларни судга тасдиқлаган.

Судланувчи Ф.Х. суд ҳукми билан 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва ўн йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ш.А. ҳам ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва унга 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида қайнонасининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ургут директор гиёҳвандлик моддалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг