Ургутда 5 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
19 Август 2020
5616Жорий йилнинг 17 август куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси 5 яшар боланинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
ЙТҲ соат тахминан 16:00ларда Ургут тумани “Ипакли” маҳалласининг ички йўлида содир бўлган. Ургут тумани Аълохотин маҳалласида яшовчи 1991 й.т. М.А. ўзининг “Москвич-412” русумли автомашинасини “Ипакли-Жозмон” йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, велосипедда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 2015 й.т. З.Ш.ни уриб юборган.
5 яшар болакай олган тан жароҳатлари оқибатида Ургут туман Тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.