Ургутда 25,5 минг долларга “қора дори” сотаётган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
13 Март
5471Самарқанд вилояти Ургут туманида 1 кг “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 13 март куни QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Б.Х., 1995 йилда туғилган М.Ж. ҳамда 1988 йилда туғилган Й.Ф.лар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, Ургут тумани “Жарқишлоқ” маҳалласи ҳудудида 1 кг “опий”ни маҳаллий фуқарога 25 минг 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Қўқонда психотроп дори сотаётган эр-хотин қўлга тушган эди.
LiveБарчаси