“Unity” ракета самолётида суборбитал парвозга чиққан Брэнсон Ерга қайтди
Технология
−
12 Июль 2021
5808Аввалроқ, британиялик миллиардер Ричард Брэнсон яна беш кишидан иборат гуруҳ билан бирга “Unity” ракета самолётида 80 километрдан ортиқ баландликдаги суборбитал парвозга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
Таъкидланишича, парвоз якунланган ва ракета самолёти Ерга муваффақиятли қайтган.
Қурилма АҚШнинг Шарқий соҳил вақти билан соат 11:25 да (Тошкент вақти билан 20:25) тахминан 15 км баландликда чиқиб кетган. Сўнг ракета самолёти мустақил парвозни бошлаган.
Ташувчи самолётдан ажралиб чиқиб, у ўзининг реактив двигателини ёққан ва АҚШнинг Шарқий соҳил вақти билан соат 11:27 да (Тошкент вақти билан 20:27) 100 км баландликка кўтарилган. Шундан сўнг қурилма пастлай бошлаган ва яқин вақт оралиғида АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги хусусий космодром ҳудудига тушган.
Брэнсон билан бирга парвозда Virgin Galactic компаниясининг бешта ходими — Дэйв Макай, Майкл Мазуччи, Сириша Бандл, Колин Беннет ва Бет Мозес иштирок этган.
“Unity” ракета самолёти ўзининг тўлиқ синовдан ўтган биринчи суборбитал синов парвозини якунлаган.
LiveБарчаси