UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Жамият 1503
image

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди. Ушбу лавозимни озарбайжонлик Мунир Мамедзаде эгаллаган.  

У сўнгги уч йил давомида у UNICEF’нинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган, UNICEF дастурларини бошқариш, мазкур ташилотдаги ҳамда БМТ тизимидаги тармоқлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича масъул бўлиб, дастурларни бошқариш гуруҳининг раиси вазифасини бажарган. У UNICEF’нинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, шунингдек Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида  ишлаган. 

UNICEF’даги меҳнат фаолиятидан аввал Мунир Мамедзаде турли соҳаларда бир қатор лавозимларда, хусусан ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилотининг ижрочи директори, Озарбайжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга. 

Мунир Мамедзаде Москва Давлат Очиқ Университетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. У Швейцариянинг Фрибург Университетида таълим олиб, болалар ҳуқуқлари соҳасидаги илғор дастур бўйича магистр даражасига эга бўлган. 

Мунир Мамедзаде Озарбайжон фуқароси. Инглиз, рус ва турк тилларини яхши билади. Оилали, 11 ёшли ўғли бор. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×