Унга вақт керак – Роналду МЮ бош мураббийи ҳақида

Спорт 3643
image

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду бош мураббий Ральф Рангник ҳақида ўз фикрларини айтди.

“Беш ҳафта аввал у жамоага келди ва кўп нарсалар ўзгарди. Баъзи нуқталарда яхшиландик. Аммо ўз ғояларини ўйинчиларга етказиш учун вақт керак. Мен унинг самарали ишлар қилишига ишонаман. Биз энг зўр футбол ўйнамаслигимизни биламиз, лекин ўйин сифатини ошира оламиз. Футболчиларнинг менталитети, ўйин услуби, маданият ва тизимни ўзгартириш осон эмас. Мен ишонаманки, у яхши натижага эришади”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрь ойи охирида германиялик мутахассис “Қизил иблислар” мураббийи этиб тайинланганидан бери Криштиану Роналду бор-йўғи икки марта гол урди ва кўпчилик 36 ёшли форварднинг фаол босимга асосланган Рангник тизимига кириб кета оладими, деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Маълумот учун, МЮ Ральф Рангник жамоага келганидан буён унинг қўл остида манкунианликлар 7 та ўйин ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган ва битта баҳсда мағлуб бўлган. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3
t
×