Ўн кунлик келинчакни аёвсиз калтаклаган эрга суд ҳукми ўқилди

Жамият

image

Самарқандда ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлган воқелик бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди. Воқеа Булунғур тумани, “Мингтепа” маҳалласи, “Тинчлик” қишлоғида рўй берган. 

Гап шундаки, 1982 йилда туғилган К.Г. жорий йилнинг 18 май куни 1988 йилда туғилган З.У. билан шаръий турмуш қуради. Орадан 12 кун ўтиб, 30 май куни К.Г. маст ҳолатда ўзаро келишмовчилик сабаб турмуш ўртоғи З.У.ни онаси Г.Г.нинг олдига сочидан тортиб боради. Г.Г. уларни ажратишига қарамасдан, К.Г. турмуш ўртоғини қўллари ва оёқлари билан ўта шафқатсизларча танасининг турли жойларига бир неча маротаба қасддан уриб “ўртача оғир тан жароҳати” етказган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг жорий йил 18 июндаги 1581-сонли хулосасида, З.У.нинг танасида, яъни бошининг пешона, ўнг елка соҳаларида шилинмалар, иккала кўз оқиш пардаси барча қисмида қон қуйилиши, иккала кўз атрофи, бурун, иккала юз, ёноқ, лунж, пастки жағ, иккала қулоқ орти, иккала елка, чап курак, кўкрак қафаси, чап лунж кафти, чап тирсак бўғими, ўнг болдир соҳаларида қонталашлар, бошининг ўнг тепа соҳасида урилиб йиртилган яра, бурун суягининг синиши, бош миянинг енгил даражали лат олиши каби жароҳатлари аниқланганлиги, ушбу жароҳатлар “Ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари” гуруҳига киришлиги кўрсатилган.

Судга оид наркологик экспертизасининг 26 июндаги 220-сонли далолатномасида, К.Г. алкоголизимнинг 2-босқичи билан хасталангани, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашга муҳтожлиги кўрсатилган.   

Суд турмуш ўртоғини аёвсиз калтаклаган йигитга нисбатан ҳукм ўқиди.

Судланувчи К.Г. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилди.

Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.

Судья ўз ҳукмини эълон қилганидан сўнг, эркакнинг адвокати келин томондан мижози учун раҳм-шафқат сўраган, аммо келин уни кечирмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят суд ҳукми

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made