Умурзоқовнинг ёрдамчиси ишдан кетди
Жамият
−
17 Август 2023
12403Суннатилла Бекенов Ҳусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Суннатилла Бекенов 1971 йил Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таҳсил олган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг математика факультетини тамомлаган.
Бекенов 2006-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, 2008−2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижроия аппарати бошқарувчиси, 2009 йилнинг июлидан 2010 йилгача Иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган. 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 сентябрда имзолаган қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори бўлиб ишлаган.
2022 йилда эса Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовнинг ёрдамчиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси