Умурзоқовга ёрдамчи тайинланди

Жамият

image

Бугун, 23 июль куни Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган.

У 2005 йилгача “Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси” давлат корхонаси бош директори сифатида фаолият юритган. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009-2010 йилларда Иқтисодиёт вазири сифатида ишлаган.

2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси сифатида ҳам фаолият кўрсаиган. 2015 йилдан 2016 йилнинг декабригача Ташкилий-кадрлар масаласи бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2016 йилнинг декабрида Ботир Хўжаев ўрнига Иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

У 2018 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва 2019 йилнинг январида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири [ўша вақтдаги вазир Сардор Умурзоқов]нинг биринчи ўринбосар этиб тайинланган.

2019 йилнинг сентябридан 2020 йилнинг декабрига қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июль куни Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси Сардор Умурзоқов Суннатилла Бекенов

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг