Умурзоқовнинг ёрдамчиси ишдан кетди

Local

−

image

Суннатилла Бекенов Ҳусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Суннатилла Бекенов 1971 йил Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таҳсил олган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг математика факультетини тамомлаган. 

Бекенов 2006-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, 2008−2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижроия аппарати бошқарувчиси, 2009 йилнинг июлидан 2010 йилгача Иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган. 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 сентябрда имзолаган қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори бўлиб ишлаган.

2022 йилда эса Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовнинг ёрдамчиси этиб тайинланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends