Умурзоқов “ҳайфсан” берган Шўрчининг собиқ ҳокими судланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Худойбергановга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд мабуот котиби маълум қилди.

Шу йилнинг 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди судланувчи Бахтиёр Худойбергановга нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиқди.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “а”, “в”, “г” бандлари, 184-1-моддаси (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 2 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Маълумот учун, Бахтиёр Худойберганов 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. У 2019 йил 20 сентябрь кунидан 2022 йил 25 январь кунига қадар Шўрчи туман ҳокими бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Худойбергановга 2022 йил ноябрь ойида “ҳайфсан” берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шўрчи Бахтиёр Худойберганов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made