Шўрчига янги ҳоким қўйилди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
4670Бугун, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сессияда ишида ташкилий масала кўрилди. Ботир Тўраевич Алимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Ҳайитович Худойберганов Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Бахтиёр Худойберганов 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси