Сурхондарёда солиқчи пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани давлат солиқ инспекциясининг солиқ инспектори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Солиқ инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1999 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 19 млн 400 минг сўмлик солиқ қарздорлигини сўндириб бериш эвазига 8 млн сўм талаб қилган.

Тезкор тадбирда, дастлаб 1999 йилда туғилган фуқаро сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқародан 6 млн сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми “в” банди билан, унинг жиноий шериги бўлган фуқарога эса Жиноят Кодексининг 28,168-моддаси (Фирибгарлик)  3-қисми “в” банди ва 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси ва солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган ходим пора билан ушланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пора Шўрчи солиқ инспектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг