Умрага кетиб, кўчада қолиб кетган 580 ўзбекистонлик ортга қайтарилди
3-саҳифа
−
25 Апрель
7168Саудия Арабистонига ноқонуний йўллар билан умра сафарига кетган ва кўчада оч-наҳор қолиб кетган 580 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, айрим турфирмалар ўз зиммасига олган вазифаларни бажармагани сабабли кўплаб фуқаролар Саудия Арабистонида оғир ҳолатга тушиб қолган. 2025 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон ҳудудида айрим фуқаролар томонидан туристик компания ниқоби остида ҳеч қандай лицензиясиз умра сафарларини ташкил қилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 34 та жиноят иши очилган. Мазкур жиноятлар доирасида 46 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
53 та туристик хизмат кўрсатувчи субъектларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.
Охирги пайтларда Ҳаж ёки умра зиёрати учун ўзбекистонликларга ўз хизматларини таклиф қилаётган, аммо ноқонуний, лицензиясиз фаолият юритаётган турфирмалар кўпайиб бормоқда. Уларнинг “тузоғи”га тушиб, алданиб қолаётганлар ҳам кам эмас. Хусусан, 2025 йилнинг январь ойида бир неча вилоятларда ўтказилган махсус тадбирларда ноқонуний тарзда “Умра” тадбирларини ташкил этиб келган турфирмаларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилганди. Жорий йилнинг апрель ойида эса Самарқанд шаҳрида умра сафарига юборишга ваколати бўлмаса-да, 2 кишини алдаб улардан умра сафари учун 3300 доллар олаётган шахс қўлга тушганди. Фарғона шаҳрида эса умра сафарига жўнатишга ваколати бўлмаган шахс ака-сингилдан 1100 доллар олаётганда ушланганди.
LiveБарчаси