Фарғонада Умрага жўнатиш учун ака-сингилдан 1100 доллар олган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳрида Умра сафарига жўнатишга ваколати бўлмаган шахс ака-сингилдан 1100 доллар олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 апрель куни Фарғона шаҳар Тезкор қидирув ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида гумонланувчи Умра сафарига жўнатишга ваколати бўлмаган ҳолда фуқаро ва унинг синглисидан Умра сафарига жўнатишини айтиб, жами 1100 доллар пулларни Марғилон шаҳрининг “Зуҳра” МФЙ ҳудудида олаётган вақтида холислар иштирокида ушланиб, ундан тадбир учун ажратилган жами 1100 доллар миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил тарзида олинган.

Билдирилишича, ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-модда (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра зиёратига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмасдан туриб, одамларни чув тушираётган туроператорлар аниқланганди. Зиёратчиларга энг катта миқдорда, яъни 25 млрд сўмлик зарарни “Panorama Airways” ва “Gulbakhor Airways”  фирмалари етказган бўлиб, алданиб қолган жабрланувчилар сони 2558 нафарни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Умра сафари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг