Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия жорий этилиши мумкин

Жамият

image
Умрага кетиб қайтолмаганлар north_east

Умрага кетиб қайтолмаганлар

Эндиликда Умра зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия тури жорий этилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси бугун, 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилиб, қабул қилинди. 

Қонун лойиҳасига кўра, лицензияловчи орган сифатида Дин ишлари бўйича қўмитани белгилаш режалаштирилган. Қонунчилик палатаси мажлисида қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсад қилингани таъкидланган.

Ҳужжат билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш бўйича қўшимча нормалар киритилиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти Умра тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилмагани зиёратчилар ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш имконини бермаётгани билан изоҳланган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 1 ноябридан Умра хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилган:

  • 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;
  • умра хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;
  • умра хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланади;
  • умра хизматларини Саудия Арабистони подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

Президентнинг 9 январдаги фармони билан эса 2024 йил 1 мартдан бошлаб туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаби бекор қилиниб, хабардор қилиш тартиби жорий этилди. Эндиликда янги қонун билан Умра хизматларини кўрсатувчи турфирмалар учун алоҳида лицензия жорий этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг