“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди
Жамият
−
21 Ноябрь
6533“Умра” тадбирларини ташкил қилиш учун лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 12 та тур фирма танлов ғолиби деб топилди. Бу ҳақда бугун, 21 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.
Сайёҳлик фирмаларининг 6 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Наманган вилоятида жойлашган. Шунингдек, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам биттадан лицензияга эга фирмалар жойлашган.
* Реклама қонунчилигига мувофиқ лицензияга эга бўлган фирмалар эълон қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Умра" зиёрати хизматини кўрсатиш бўйича лицензия соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита лицензиясининг шартлари қаторида 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “Зиёрат жамғармаси”га захира қилиб қўйиш ҳам белгиланган.
LiveБарчаси