4 кишини Умрага юбориш учун $4400 талаб қилган шахс ушланди

Crime

−

image

Фарғонада тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Умра зиёратига юборишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Данғара туманида фаолият юритувчи турфирма ишчиси Умра зиёратини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш учун 4400 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган. У фуқаролардан 1100 долларни олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Наманган вилоятларида Умра сафарига ноқонуний жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган сайёҳлик фирмаси ходимлари қўлга олинганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends