Умра визаси вақтинча тўхтатилди – Дин ишлари бўйича қўмита
Жамият
−
27 Февраль 2020
7970Аввалроқ, Саудия Арабистони подшоҳлиги Умра зиёратини амалга оширишни вақтинча тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита мазкур хабарлар бўйича расмий муносабат билдирди.
“Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди”, дейилади қўмита хабарида.
Ушбу чора каронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилаётгани таъкидланган. Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 48 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия ва Руминияда аниқланди.
Коронавирусдан бугунгача 2804 киши ҳалок бўлди, 82 183 киши вирус билан касалланди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.
LiveБарчаси