Умра сафарига кетаётган чоғида соғлиги ёмонлашган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Жамият
−
09 Октябрь 2023
8732Икки нафар ўзбекистонлик кекса ёшдаги фуқаро Умра сафарига кетаётган чоғида "Шаржа" халқаро аэропортининг транзит йўловчилар ҳудудида соғлиги ёмонлашиб қолиб, Шаржа амирлигининг "Ал Қосимия" шифохонасига шошилинч тарзда олиб борилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар жорий йил 26 сентябр куни Умра сафарини бажариш учун "Наманган–Шаржа–Мадина–Шаржа–Наманган" йўналиши бўйича ҳаво қатновига чипта олган.
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги бош консуллиги ходимлари қийин аҳволда қолган кекса ёшдаги ҳамюртларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш ва уларни ватанга қайтариш мақсадида "Ал Қосимия" шифохонаси масъуллари ҳамда Шаржа халқаро аэропортининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъул ходимлари билан музокара ўтказган.
"Бунинг натижасида, мамлакат фуқароларига шифохонага тўланиши лозим бўлган 4400 АҚШ долларидан воз кечиш ва Шаржа–Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди. Шу тариқа улар ватанга қайтарилди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кираётгани ҳақида ёзгандик.
LiveБарчаси