Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
07 Октябрь
148771 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга киради. Бу ҳақда Маданият ва Туризм вазирлиги хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ фуқароларга Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади.
Мазкур қарор билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади.
Эндиликда Умра тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан кучга кирувчи янги норма талабларига жавоб бермаган туроператорларга Умра тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.
"Юртдошларимиздан "Умра" тадбирларида иштирок этиш учун юқорида келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда унга мувофиқ келувчи туроператорлар билан ҳамкорликда ишлашни тавсия этамиз ва фуқароларимиздан туристик фирмаларга "Умра" зиёрати учун олдиндан тўловларни амалга оширмасликни сўраб қоламиз", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан кучга кирувчи янги норма талабларига жавоб бера олмайдиган туроператорларга "Умра" тадбирини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.
LiveБарчаси