Умрага юбориш учун 1500 доллар талаб қилган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Бухорода фуқарони Умра сафарига юборишни ваъда қилиб, ундан 1500 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамиятнинг Бухоро шаҳридаги филиалида оператор бўлиб ишлаган, 2004 йилда туғилган фуқаро Умра зиёратига боришни режалаштирган шахсларнинг ишончига кириб, ноқонуний даромад олишни мақсад қилган.

У тегишли ваколатга эга бўлмаган ҳолда Бухоро шаҳрида яшовчи аёлга етти кунлик Умра сафарини ташкил қилиб беришини айтган ва бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи ўзи ишлайдиган офис биносида олдиндан махсус ишлов берилган 1500 АҚШ доллари ҳамда 850 минг сўм пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан катта миқдорда пул олган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг