Умаров Тайсондан сўнг Холифилдни ҳам сийлади
Спорт
−
18 Ноябрь 2023
16774Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ҳам мезбон, ҳам меҳмон сифатида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган америкалик афсонавий боксчи Эвандер Холифилдга ҳам Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг чемпионлик камарини топширди.
Умаров Тошкентда меҳмон бўлгани учун бокс афсонаси Холифилдга яна бир бор раҳмат айтди ва унга WBC чемпионлик камари ҳамда Регистон мажмуасини ўзида уйғунлаштирган ўзига хос соат совға қилди.
Шу тариқа бутун дунё бокс иҳлосмандлари нигоҳини Ўзбекистонга қарата олган нуфузли спорт тадбири ўз якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Умаров Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг йиллик 61-Конвенцияси доирасида Тошкентда бўлиб турган афсонавий боксчи Майк Тайсонга WBC чемпионлик камарини топширган эди.