Отабек Умаров Тайсонга WBC чемпионлик камарини топширди (фоторепортаж)

Спорт

image

Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Унда меҳмон сифатида иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг йиллик 61-Конвенцияси доирасида Тошкентда бўлиб турган афсонавий боксчи Майк Тайсонга WBC чемпионлик камарини топширди.

“Мазкур бокс оқшомига ташриф буюрган меҳмонларимиз – Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд Ўзбекистонга келганидан хурсандмиз”, дея сўз бошлади Умаров.

Шундан сўнг, ринг марказида Майк Тайсонга WBC чемпионлик камари ҳамда Ўзбекистон байроғи акс эттирилган махсус бокс халати кийдирилган ҳолда “Темир Майк”нинг қўли  баланд кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -57,1 кг вазн тоифасида украиналик Александр Егоровга қарши рингга кўтарилган Абдумалик Халоков ҳам техник нокаут эвазига ғолиб бўлди.

Ундан сўнг эса Танзания вакили Маоно Аллига қарши рингга кўтарилган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди

Шунингдек, Миразизбек Мирзаҳалилов хитойлик Рунки Жоу билан куч синашиб тўлиқ, 8 раундлик жангни ўз фойдасига ҳал қилди

Мирзаҳалиловдан кейин хитойлик Янгченг Жинга қарши рингга кўтарилган Мужибилло Турсунов ҳам тўлиқ 8 раунд жанг ўтказди ва 80:72, 80:72, 80:72 ҳисоби билан Турсунов ўзига тегишли WBC Central Asia камарини ҳимоя қилди

Кечанинг марказий жанги ҳали олдинда ва 10 раундлик мазкур тўқнашувда Баҳодир Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга чиқади


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Отабек Умаров WBC Майк Тайсон чемпионлик камари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг